20:55 / 07.07.2018
12605

Англия ярим финалда! 28 йил ичида илк марта

Россияда жаҳон чемпионати плей-офф босқичи ўйинлари давом этмоқда.

Чоракфиналда Англия ва Швеция беллашди.  Самарадаги «Самара Арена» стадионида кечган учрашув инглизларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голлар Магуайр ва Деле Алли ҳисобига ёзилди. Ҳар бўлимда биттадан гол урган инглизлар ишончли ғалаба билан яримфиналга йўл олишди.

Англия 1990 йилдан буён илк марта, ўз тарихида эса учинчи марта жаҳон чемпионати ярим финалига йўл олмоқда. ЖЧ-1990 турнири ярим финалида англияликлар ГФР термасига ютқазганди (1:1, 3:4 пенальтилар бўйича), 1966 йили эса Англия ўз тарихидаги ягона жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

ЖЧ-2018 ярим финалида Англия 11 июль куни Москвадаги «Лужники» стадионида Россия — Хорватия жуфтлигига қарши ўйнайди.

ЖЧ-2018, 1/4 финал
Швеция – Англия 0:2 

7 июль, «Самара-Арена» 
Голлар: 0:1 – 30 Магуайр, 0:2 – 58 Алли. 
Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Крафт (Янссон, 85), Гранквист, Ларссон, Классон, Экдаль, Форсберг (Ольссон, 65), Тойвонен (Гвидетти, 65), Берг.
Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли (Делф, 77), Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 90), Хендерсон (Дайер, 85), Триппьер, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Магуайр (87), Гвидетти (88).

Top