Ўзбекистон | 22:23 / 08.07.2018
75521
1 дақиқада ўқилади

Бирйўла тўрт вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси солиқ бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва тўрт вилоят давлат солиқ бошқармасининг раҳбарлари тайинланди. Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматидан KUN.UZ'га маълум қилинишича:

  • Бабажанов Давронбек Жумамуратович - Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига;
     

    Ғойибов Жўрабек Рахмонбердиевич - Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига;
     

    Игамбергенов Кудратбек Кадамбаевич - Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига;
     

    Ашуров Шерзод Рахимович Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига;
     

    Ахмедов Шодиёр Эшмуратович - Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
     

     

Мавзуга оид