Фан-техника | 21:44 / 08.07.2018
21476
2 дақиқада ўқилади

Интернетда янгиланган Hyundai Elantra’нинг дизайни намойиш этилди

Интернет тармоғида янгиланган Hyundai Elantra седанининг суратлари намойиш этилди. Моделнинг дизайни буткул ўзгарган ва у эндиликда бошқа модел қаторидан фарқ қилади. Дастлабки маълумотларга кўра, 1,6 литр ҳажмли моторда пайдо бўлувчи рестайлинг қилинган машина учун куч қурилмаларининг гаммаси ҳам қайта кўриб чиқилади.

Фото: gepann.com

Янгиланган «Элантра» янги олд ва орқа бамперга ҳамда радиатор панжарасига «суқилиб кирган» оптикага эга бўлади. Унга янги Kia Cerato автомобилида дебют қилган Smart Stream туркумидаги двигател ўрнатилади. Мотор қуввати 123 от кучига тенг.

Фото: gepann.com

Янги Hyundai Elantra Корея бозорида августда пайдо бўлади. Бошқа бозорларга эса модел йил охиригача етказилади.

Фото: gepann.com

Россияда рестайлинг қилинмаган Elantra нархи 979 минг рублдан бошланади. У 1,6 ёки 2 литрли мотор билан жиҳозланган. Агрегат қуввати мос равишда 128 ва 150 от кучига тенг. Моторлар олти поғонали «механика» ёки олти диапазонли автомат узатмалар қутиси билан мувофиқлашади.

Мавзуга оид