Light | 20:29 / 15.10.2019
34923
2 дақиқада ўқилади

Уларни бу ракурсда кўрмагансиз: Шаҳарларнинг қуш парвоз қиладиган баландликдан олинган суратлари

Саёҳатлар вақтида биз қанчалик истасак ҳам, одатда янги манзилнинг гўзалликларидан, бетакрор архитектура намуналаридан тўла баҳра олиш имконига эга бўлмаймиз. Меъморлар яратган санъат даражасидаги манзараларни тўлалигича фақат юқоридан – қушлар учадиган баландликдан кузатиш мумкин.

Авваллари шаҳарни юқоридан тасвирга тушириш учун вертолёт зарур бўлган бўлса, энди дрон ёрдамида ҳам буни амалга ошириш мумкин. «BIG Picture» портали машҳур шаҳарларнинг дронлар билан олинган суратларини тақдим этди.

Барселона ва унинг асосий кўзга кўринган қадамжоси – Муқаддас Оила ибодатхонаси (ёки оддийгина қилиб айтганда Саграда-Фамилия)

Париждаги Триумфал арка

Дубайнинг осмонўпар бинолари

Нью-Деҳлидаги Нилуфаргул ибодатхонаси

Амстердамдаги Вестердок мавзеси

Москвадаги Василий Блаженний ибодатхонаси

Италиянинг Сиена шаҳридаги черепица-томлар

Сиэтлнинг геометрик ҳамоҳанг мавзелари

Ҳиндистоннинг Агра шаҳридаги қизил қалъа

Аргентинанинг Ла-Плата шаҳри мавзелари

Будапештдаги Қаҳрамонлар майдони

Мексикадаги энг катта курорт - Канкун

Чески-Крумлов — Чехиядаги шаҳарча. Унинг тарихий маркази ЮНЕСКО жаҳон мероси рўйхатига киритилган

Мадриднинг асосий майдони – Пласа-Майор

Венадаги Хофбург саройининг Михайловск қаноти

Рио-де-Жанейро ва унинг машҳур пляжлари

Киевдаги Владимир собори

Дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири – Варанаси, Ҳиндистон

Мехикода Мексика инқилобига атаб қурилган ёдгорлик

Яна Париж. Лувр манзараси

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳри ана шундай кўринади

Торонтонинг юқоридан кўриниши. Маҳаллий учувчиларгина уни таний олса керак

Перу пойтахти – Лима

Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳридаги «Монументаль» стадиони

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид