Жаҳон | 09:00 / 08.07.2018
7226
2 дақиқада ўқилади

Қурол савдосига қарши чиққан намойишчилар Чикагодаги шоссени тўсиб қўйишди

Фото: AP

АҚШда қурол савдосига қарши курашни кучайтириш тарафдорлари йирик норозилик намойиши ташкил этишди ва Чикагодаги автошосселардан бирини тўсиб қўйишди, деб хабар берди CNN.

Хабарга кўра, намойишчилар шаҳардаги автотрассалардан бирида юриш уюштиришган. Аввалига полиция йўлни тўсишга уринганлар ҳибсга олинишини маълум қилган. Лекин кейинроқ ҳукумат намойишга рухсат берди.

Намойишчилар норозилик акцияси орқали ўқотар қуроллар сабабли ҳар йили юзлаб кишилар ҳалок бўладиган Чикаго шаҳридаги вазиятга жамоат эътиборини жалб қилиш ниятида эканликларини билдиришди. Улар қурол савдосига қарши қонунларни янада кучайтиришни сўрашмоқда.

Чикаго АҚШдаги жиноятчилик энг кўп содир этиладиган шаҳарлардан биридир. Шаҳар полициясининг маълумотига кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида шаҳарда 1,1 минг мартадан ортиқ ўқотар қуролдан фойдаланиш ҳолати ва 250та қотиллик қайд этилган. Associated Press агентлигининг қайд этишича, аксарият жиноятлар шаҳарнинг кам даромад топадиган қора танли аҳоли яшайдиган туманларида содир этилади.

Мавзуга оид