Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданий мерос объектларига эътибор кучайтирилади: айрим вилоят инспекциялари раҳбарлари лавозимидан бўшатилди
Маданият вазирлигининг бўлиб ўтган Ҳайъат мажлисида Бош прокуратуранинг ва Тошкент шаҳар прокуратурасининг тақдимномаларининг ижроси ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорланишининг олдини олиш, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июндаги 478-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Президентнинг ПҚ-3812-сон, ПҚ-3656-сон, ПҚ-3814-сонли қарорининг ижро ҳолати тўғрисида сўз борди, деб ёзади вазирлик расмий сайти.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178-сон қарори билан тасдиқланган 2013–2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича тадбирлар комплекси доирасида жойларда амалга оширилган ишларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, республикадаги мавжуд маданият ва аҳоли дам олиш марказларини хатловдан ўтказиш, уларнинг ҳолати ва уларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ўрганиш ҳамда уларни мақбуллаштириш мақсадида 2018–2022 йилларда босқичма-босқич янгидан қуриш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш хусусида фикрлашилди.
«Туркистон» саройига йиғилган 200 нафардан ортиқ маданият ва санъат соҳасида иш фаолиятини олиб бораётган раҳбарлар билан барча мавзуларда Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиқ суҳбат олиб борди.
Соҳани ривожлантириш учун қилинаётган кенг кўламли ишлар билан биргаликда бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилаётганлиги, бу борада коррупцияга берилаётган раҳбарларга нисбатан чоралар кўрилаётганлиги таъкидланди. «Агар коррупцияга йўл қўйилаверса, биз маънавий бузуқликдан қутулолмаймиз», — деди вазир ҳамда маданият ва санъат соҳасида фидоий инсонлар ишлаш зарурлигини таъкидлади.
Мажлисда алоҳида маданий мерос объектларига урғу берилди, уларнинг ҳозирги кундаги ҳолати, сони ва бу борада амалга ошириш зарур бўлган ишларни белгилаб берилди. Вазир таъмирталаб маданий мерос объектларини реставраторларнинг камлиги боис объектларни консервация қилиш чораларини кўриш, уларни фақат мутахассис ёрдамида тиклаш ишларини амалга ошириш зарурлигини эътироф этди.
Айрим вилоятларда бу борада қўйилган камчиликларни бартараф этмаган раҳбарларга нисбатан «огоҳлантириш», «ҳайфсан» эълон қилинди ва бир қатор вилоят инспекциялари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.
Маданият вазири Б.Сайфуллаев республикадаги театр ва музейларнинг иш фаолиятини тубдан ўзгартириш лозимлиги, давлат-хусусий шерикчилиги асосида янги изланишлар жорий этиш зарурлигини айтиб ўтди.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
21:54 / 21.04.2026
“Солиқ тўламайман дейишга ор қилиш керак” - маданият вазири
20:28 / 12.01.2026
Антикоррупция агентлиги ҳукуматдан Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради
07:32 / 19.08.2025