БМТ ХК болаларни ихтилофлар вақтида ҳимоя қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
БМТ Хавфсизлик кенгаши 9 июлда болаларни қуролли ихтилофлар вақтида ҳимоя қилиш чоралари бўйича 2427-сонли резолюцияни бир овозда қабул қилди. Резолюция ХКда июлда раислик қилувчи Швеция томондан таклиф қилинган.
Ҳужжатга кўра, ХК ихтилофларни бартараф этиш шароитларида, ихтилофлар вақтида ва ихтилофдан кейинги вазиятларда амалга ошириладиган барча тегишли тадбирлар контекстида болаларни ҳимоялаш масалаларининг комплекс ҳисобга олинишини таъминлашга” чақиради.
ХК, шунингдек, ихтилофнинг барча томонларини “болаларга хавфсиз, ўз вақтида ва тўсиқларсиз гуманитар ёрдам кўрсатилишини таъминлашга” чақиради ва “мактаблар ва шифохоналарга ҳужумлар ва таҳдидларни қатъиян қоралайди”.
Бундан ташқари, ҳужжатда давлатлар қуролланган гуруҳлар билан боғланган болаларга жазо сифатида қамоққа олиш ўрнига “уларни реабилитация ва реинтеграция қилиш”ни кўриб чиқишига чорлов бор.
“Резолюция эвазига болаларни ҳимоялаш жараёни иштирокчилари ихтилофнинг томонлари билан дастлабки босқичларда ўзаро ҳаракат учун сиёсий кўмак олишади. Шу сабабли бу болаларга қарши қоидабузарликлар ўтмишда қолиши учун тарихий ондир”, деб айтган ўз докладида БМТ бош котибининг болалар ҳолати ва қуролли ихтилофлар масалалари бўйича вакили Виржиния Гамба.
Мавзуга оид
00:36
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:39 / 07.11.2024