Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ таълими вазирлигида Жамоатчилик кенгаши ташкил қилинадиган бўлди
9 июль куни Халқ таълими вазирлигида (ХТВ) жамоатчилик ва бизнес вакиллари билан учрашув ўтказилди. Тадбирда Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, вазир ўринбосарлари А.Умаров, С.Бобохўжаев, А.Саъдуллаев, жамоатчилик ва бизнес вакиллари З.Ҳошимов (Korzinka.uz), Н.Оқилова (Nestle), Х.Мамасаидов (Dekos.uz), У.Ишмуҳаммедов (IDP IELTS), М.Қосимов (Technoplaza) ва Б.Орифжоновлар (Paynet асосчиси) иштирок этишди.
ХТВ матбуот хизматининг хабар беришича, кун тартибида Халқ таълими вазирлиги ҳузурида жамоатчилик кенгашини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинган. Халқ таълими вазирлиги томонидан бугунги кунда жамоатчилик фикрига алоҳида эътибор қаратилаётгани ўлароқ илғор хорижий ва маҳаллий тажрибаларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида жамоатчилик кенгаши низомини ишлаб чиқишни бошлаш ва унинг фаолиятидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга келишилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3837-сонли қарорнинг ўз вақтида бажарилиши ва унинг долзарблигига алоҳида эътибор қаратилди.
Бугунги кунда кўплаб давлат ташкилотларида жамоатчилик кенгаши фаолият кўрсатаётганини инобатга олиб, вазирлик раҳбарияти томонидан республика халқ таълими тизимидаги кенг қамровли вазифалар ва йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этишда орттирилган тажриба асосида самарали иш механизмини ташкил қилиш лозимлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
19:10 / 31.08.2022
Бахтиёр Саидов ўқитувчилар тоифаси масаласида изоҳ берди
20:46 / 09.08.2022
Фикрлашни эмас, ёдлашни ўргатаётган мактаб таълими: ХТВ раҳбарияти изоҳ берди
21:51 / 08.08.2022
Андижон вилояти ХТБ бошлиғи ҳибсга олингани бўйича вазирлик изоҳ берди
10:41 / 04.06.2022