Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ҳеч қандай тушунтиришсиз 30га яқин қирғизистонлик ушланди
Москванинг Таганка туманида полиция Қирғизистоннинг 30 га яқин фуқаросини ушлади. Бу ҳақда муҳожирлар юристи Валентина Чупик маълум қилган.
Чупикнинг айтишича, унга 7 киши ёрдам сўраб мурожаат қилган.
“Ички ишлар бўлимида тахминан 30 киши ушлаб турилибди. Полиция уларнинг ушланиши сабабини тушунтирмаяпти. Улар яримтунга яқин ушланганлар. Менга мурожаат қилган одамлар полиция бўлимида эрталабки соат 6 дан бери қолмоқдалар. Уларни қирғиз бўлганлари учунгина ушлашган. Бу ҳолат Россияда анъанавий тус олган. Қирғизистонликларнинг ушланишига ҳеч қандай асос йўқ”, деб айтган Чупик.
“Менга ҳужжатлари жойида бўлганлар ҳужжатларини жўнатишларини сўрадим. Буни 7 киши қилди, бироқ бу қолганларнинг ҳамма ҳужжатлари жойида эмаслигини англатмайди”, деб қўшимча қилган юрист.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026