Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ва хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида Битим имзоланди
2018 йилнинг 9 июлида“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви раиси Сардор Нормухамедов бошчилигидаги делегациянинг Жидда шаҳрига (Саудия Арабистони) қилган ташрифи доирасида «Трастбанк» ХАБ ва хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида молиялаштириш линиясини ажратиш тўғрисидаги Битими имзоланди.
Ушбу Битимни имзолаш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 20 декабрдаги “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3439-сонли қарорида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим воқеа бўлди.
Битимнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида замонавий технологик ускуналар ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш йўли билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдан иборат.
Келишув шартларига мувофиқ, тақдим этиладиган лойиҳалар Шариат қонунига мувофиқ бўлиши керак.
Шубҳасизки, мазкур кредит линияси банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтиришга, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантиришга, қолаверса янги иш ўринларининг яратилишига мустаҳкам замин яратади.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2026
Трастбанк бош соврини “Lixiang Li 7” автомобили бўлган акция совриндорларини аниқлади
12:00 / 08.04.2026
Исломий молия: "Трастбанк" ХАБ – илк қадам қўйганлардан
10:00 / 31.07.2024
Трастбанкдан акция: қанча кўп иш ўрни яратсангиз, шунча кўп имтиёзга эга бўласиз!
19:00 / 26.06.2024