Жаҳон | 19:36 / 11.07.2018
8140
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ҳукумати Тож Маҳални асрашда оқсоқликка йўл қўяётгани айтилди

Фото: getty images

Ҳиндистон Олий суди шундай айблов қўйган ва айтишича, федераль ва штат ҳукумати обида ҳолатини яхшилашга панжа ортидан қараб келаяпти. Орган ХVII асрга тегишли ёдгорликнинг зарарланиши борасидаги хавотирлар ифодаланган петицияга жавобан изоҳ берди.

Кунига 70 минг сайёҳни жалб қилувчи Тож Маҳал дунёнинг етакчи туристик макони ҳисобланади. Жорий йилнинг майида суд ҳукуматга бинонинг мармар структурасидаги рангларни ўзга тусга кирганлигини ва муаммони бартараф этиш учун хориждан ёрдам сўраши ҳақида буйруқ чиқарган. Шунингдек, оқ мармар ва бошқа қурилиш материалларидан қурилган қабр сарғиш, кейинчалик малла, яшил тусга кирганлигини ҳам қўшиб қўйди. Ифлосланиш, конструкция ишлари ва ҳашарот кабилар бунга сабаб бўлган. Ҳуқумат бунга жавобан Тож Маҳални асраш борасида махсус чоралар кўриши ҳақида ахборот берган. 

Обида яқинида минглаб заводлар ёпилганига қарамасдан оқ мармар жилосини йўқотиб боряпти. Тож Маҳал яқинида оқувчи Ямуна дарёсидаги канализация ҳашаротларни ўзига чорламоқда. Улар эса деворларда қолдиқлар қолдиряпти ва девор рангини ўзгартириб қўйган.

Мавзуга оид