Жамият | 11:16 / 11.07.2018
21706
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Tashkent City» ХИМ: замонавий ритмдаги тарих

Ҳатто энг юқори технологияли лойиҳада ҳам кўнгил бўлади. Уни асраш, ўстириш ва кучли қилиш зарурдир. Замонавий дунёда глобал мегаполиснинг юрак уриши аниқ ва равшан эшитилиб турилиши ва сезилиши керак.

«Tashkent City» халқаро ишбилармонлик маркази (ХИМ) бунга алоҳида эътибор қаратмоқда.  Инновацион ва юқори технологияли лойиҳа ўз ичига ушбу муҳим вазифани, яъни маданий меросни сақлашни ҳам қамраб олган. Бу ерга келган барча авлод вакиллари бундан баҳраманд бўлишлари керак. Сабаби буюк аждодлар ҳақидаги хотира ва қадриятларни сақлаш миллат кўзгусидир.

Афсуски, ҳозирги вақтда кўплаб маданий объектлар кўримсиз ҳолатда, боз устига, кўп қурувчилар уларни инобатга олмаган ҳолда, жойларда қурилиш ишларини бошлаб юборишмоқда.

Фото: Tashkent City

Аммо «Tashkent City» ХИМда ҳолат бошқача - Архитектор ва лойиҳачилар ушбу жойларни ўрганишганда жойларда XIX-XX  асрга тегишли икки маданий мерос борлиги аниқланди. Мутахассислар ушбу объектларни жуда ночор ҳолатда эканлигини аниқлашди. Маҳаллий аҳоли бу объектларнинг мавжудлигидан бехабар эди. Хулоса қилиб айтганда, улар унутилган жойлар эди.

Фото: Tashkent City

Масалан, биринчи объект “Ўқчи” маҳалласида жойлашган бўлиб, бу ерда “Эшонзодалар” авлодининг тўртта вакили дафн этилган экан. Уларнинг вакили Аҳмад Эшон Шоший Қоратоший нафақат шоир, балки кўплаб ғазаллар муаллифи бўлган, шунингдек у Қуръон китобини ўзбек тилига таржима қилган шахслардан бири. Ҳозирда муаллиф қўлёзмалари Ўзбекистон Мусулмонлар идорасида сақланмоқда.

Фото: Tashkent City

Иккинчи тарихий объект – XIX асрда барпо этилган Орифжон ота масжиди. Ушбу масжид Ўзбекистон тарихида илк марта модерн усулда қурилган. Масжидга Орифжон ота номи берилган, сабаби бу инсон ушбу масжид қурилишига ҳомий бўлган.

Фото: Tashkent City

Халқ тарихини сақлаб қолиш учун «Tashkent City» ХИМда мазкур объектларни қайта тиклашга қарор қилинди. Энди бу икки объект қурувчилар назоратида бўлиб, уларни нафақат сақлашади, балки алоҳида архитектура лойиҳалари  асосида тиклашади. Ташриф буюрувчилар учун барча шароитлар яратилади: ёзда бу ерда салқин бўлади, қишда эса - иссиқ. Дам олиш ва ибодат қилиш учун барча шароитлар яратилади.

Фото: Tashkent City
Фото: Tashkent City

Бу объектлар меҳмонлар, сайёҳлар ва маданий мерос сақловчиларини жалб қилувчи марказ бўлиши керак.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид