Жаҳон | 19:11 / 13.07.2018
5739
1 дақиқада ўқилади

Польша ТИВ Россиядаги дипломатига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди

Фото: Польша Ташқи ишлар вазирлиги

11 июль, чоршанба куни Иркутск – Москва рейсида учаётган польшалик дипломатга ҳужум уюштирилган. Бу ҳақда Польша Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, воқеа юз берган вақтда дипломат хизмат сафари бўйича учиб кетаётган бўлган. Самолётда унга психик соғлом эмасдек кўринган одам ҳужум қилган. Зўравон қўлга олинган ва воқеа ҳақида полицияга хабар берилган.

Кейинроқ дипломат шифокор кўригида бўлиб, Польшага қайтиб келган.

Польша элчихонаси Россия ҳукуматидан рўй берган воқеа бўйича изоҳ беришни ҳамда айбдорни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид