Ўзбекистон | 20:44 / 14.07.2018
9962
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортида ноёб тўтиқушларни олиб ўтишга уринган шахс тўхтатиб қолинди

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 14 бош тўтиқушнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Шаржа-Тошкент” рейсида учиб келган фуқаро С.Б “яшил йўлак” орқали ноёб тўтиқушларни божхона декларациясида кўрсатмасдан яширинча олиб ўтишга уринди. Аммо унинг бу ноқонуний хатти-ҳаракатига божхоначилар томонидан чек қўйилди”, - дейилади хабарда. 

Дастлабки суриштирувларга кўра, мазкур қушлар Ўзбекистонда кам учрайдиган “Hagaroma Japanis” турига мансуб ноёб тўтиқушлар ҳисобланар экан.

 

Мавзуга оид