Жаҳон | 12:55 / 16.07.2018
6579
1 дақиқада ўқилади

Трамп НАТО давлатлари етакчилари ўзига қўнғироқ қилгани билан мақтанди

Фото: REUTERS/Yves Herman

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, НАТО саммитидан сўнг Альянс давлатлари етакчиларидан кўплаб қўнғироқларни қабул қилган. Бу ҳақда Қўшма Штатлар президенти твиттердаги ўз саҳифасида ёзди.

Саммит 11-12 июль кунлари Брюсселда бўлиб ўтди.

«НАТО мамлакатлари етакчиларидан кўплаб қўнғироқлар бўлди. Улар менга биргаликда йиғилиш ва ҳам ҳозирги, ҳам бўлажак молиявий мажбуриятларга эътибор қаратиш учун имкон яратишда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдиришди. Бизда ажойиб саммит бўлди, у кўплаб ОАВ томонидан ноаниқ тарзда ёритилди», - дея ёзган Трамп.