Ўзбекистон | 18:05 / 16.07.2018
21944
1 дақиқада ўқилади

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Азиз Ботирович Воитов «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида маълум қилинган.

Воитов шу кунга қадар «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.​

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банки бошқарувининг раиси лавозимида ишлаган Алишер Мирсоатов айни пайтда «Ўзмиллийбанк»да фаолиятини давом эттирмоқда.

Мавзуга оид