Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда автомобиль ишлаб чиқариш суръати ошмоқда
Қозоғистонда биринчи ярим йилликда автомобиль ишлаб чиқарилиши икки бараварга ошди, дея хабар берди Аutomotive Business Association (Aqaba)нинг матбуот хизмати.
Маълумот қилинишича, 2018 йилнинг 6 ойида мамлакатда барча турдаги жами 14 минг 660 дона транспорт воситаси ишлаб чиқарилган. Шундан 13 минг 725 донаси енгил автомобиллар ҳиссасига тўғри келади.
Жорий йилнинг июнь ойида ишлаб чиқарилган автоуловларнинг умумий суммаси 16.74 млн тенгега (май ойига нисбатан 10.4 фоизга кам) баҳоланди. Умуман, бу йилги кўрсаткич 36.8 фоизга ошган (2018 йилда 88.6 млн., 2017 йилда эса 64.50 млн. тенге).
«Saryarkaavtoprom» LLP автомобиль заводи ўтган йилгига қараганда 123 фоиз ўсиш қайд этилган. Заводда ярим йилликда 5297 дона автомобиль, юк машинаси ҳамда автобус ишлаб чиқарилди.
Уст-Каменогорскдаги «Asia Auto» заводида 8573 дона автомобиль йиғилди. Кокшетауда жойлашган «KAMAZ Engineering» JSC 280 дона юк машинаси, Hyundai Trans Auto LLP (Олмаота) 94 дона автобус ва юк машинаси, Семипалатинск авомобиль йиғиш заводи (SemAZ) ва Daewoo Bus Kazakhstan LLP заводлари 89 ва 67 донадан транспорт воситасини ишлаб чиқаришган.
Мавзуга оид
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
20:12 / 22.06.2026
Ford арзон электр пикапни чиқаришни режалаштирмоқда
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
18:09 / 19.05.2026