Жаҳон | 02:00 / 17.07.2018
31391
1 дақиқада ўқилади

Путин Трамп билан учрашув якунлари ҳақида сўзлаб берди

Фото: Doug Mills/The New York Times

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувдан кейин томонлар кўп сонли муаммоларни ҳал қилишмаганини, бироқ бу борада илк муҳим қадамни қўйишганини айтди. 

Трамп ўз навбатида Путин билан бугунги учрашув узоқ давом этадиган жараённинг боши эканлигини айтган. “Биз келгусида кўпроқ учрашиб туришга келишиб олдик”, деб айтган Трамп.

АҚШ президентининг таъкидлашича, Путин билан мулоқот очиқ ва ошкора бўлган. У Москва ва Вашингтон террорчиликка қарши кураш соҳасида махсус хизматлар даражасида алоқаларни давом эттиришини тасдиқлаган ва Путинга Россия ҳукумати АҚШдаги сайловларга аралашганини айтиб ўтган. Путин бунга жавобан “Россия буни қилмаганини ва қилиш истаги йўқлигини” айтган.

Путин АҚШ Украина жануби-шарқидаги ихтилофни тартибга солиш учун Украина ҳукумати томонидан Минск келишувлари бажарилишини фаолроқ талаб қилиши мумкинлигига эътибор қаратган.

Мавзуга оид