12:50 / 18.07.2018
19837

Финляндия Трамп-Путин учрашувига катта маблағ сарфлаган

АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтган саммитга фин ҳукумати 10 млн. евро (11.6 млн. АҚШ доллари) сарфлади. Бу ҳақида 17 июль куни бош вазир Юҳа Сипила маълумот берди.

Икки мамлакат раҳбари Хельсинкида икки кун аввал ўзаро суҳбат олиб боришди ва матбуот конференциясида қатнашди. Дастлабки харажатлар тегишли вазирликлар ва президент девони томонидан амалга оширилган. Ташқи ишлар вазирлари 1.5 млн доллар сарфлаган.

Матбуот котиби медиа марказдаги журналистлар бепул озиқ-овқат билан таъминлангани ҳақида хабар берди. Finlandia Hall марказида тортилган тансиқ таомлар журналистларда катта таассурот қолдирган. Финляндиядаги «Helsingin Sanomat» газетаси қуйидаги фикрни чоп этди: «Бизга ва хорижий ҳамкасбларимизга берилган эътибор узоқ вақт ёдимизда қолади».

Ажратилган маблағнинг асосий қисми хавфсизлик хизмати ҳиссасига тўғри келади. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, ташриф буюрувчилар меҳмонхоналарни брон қилиш ва бошқа қўшимча хизматлар учун ўзлари пул тўлашган. Албатта, ўша пайтга келиб нархлар ошириб қўйилган.

Top