Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Учрашув бокс жанги кўрмоқчи бўлганларга ёқмади» — Трамп танқидларга жавоб берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Хельсинкида бўлиб ўтган Владимир Путин билан учрашувдан кейин кескин танқидлар остида қолиб кетди. Кўплаб америкаликлар уни мамлакатни сотганликда айблашмоқда. Президент ўзининг твиттердаги саҳифасида бу танқидларга жавоб берди.
«Юқори мансабдаги кўпчилик инсонлар менинг Хелсинкидаги чиқишимни яхши баҳолашди. Путин билан кўплаб муҳим мавзулар бўйича гаплашиб олдик. Баъзилар учрашув бокс жангига айланиб кетишини кутганди ва уларга менинг чиқишим ёқмади, бироқ яқин келажакда бу учрашув ўз самарасини беришни бошлайди.
Брюсселда ўтган НАТО йиғилишида аъзо давлатлардан тушадиган маблағларнинг кескин оширилишига эришганимиз ҳам ажойиб натижа бўлди. Лекин Россия томони билан бўлиб ўтган учрашув бундан ҳам каттароқ натижа беришини кутяпман. Бу учрашув бизга ҳали кўп яхши нарсаларни олиб келади.
Россия Шимолий Корея масаласида биз билан ҳамфикр эканини маълум қилди ва бу борада бизга ёрдам беришга рози бўлди. Бироқ бу биз санкцияларни олиб ташлаймиз дегани эмас. Биз кўзлаётган жараён охир-оқибат Шимолий Корея учун жуда фойдали бўлади»,- деб ёзади Трамп.