Бугун Тошкентнинг бир туманида икки ёнғин юз берди: ўт ўчирувчилар 6 кишини қутқаришди
Бугун, 19 июль куни соат 4:54да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Миробод тумани, Ойбек кўчасидаги 9 қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган дўконда ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб бориб, соат 5:19да оловни ўчирган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида дўкондаги маҳсулотлар ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар дўкон устида жойлашган хонадондан олти кишини қутқариб олиб чиққан; қурбонлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Дастлабки тахминларга кўра, аланга элеткр симларидаги қисқа туташув оқибатида келиб чиққан.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ахборотига кўра, Шу куни эрталаб туман ҳудудидаги Нукус кўчасида жойлашган «Sigma» бизнес марказидаги ёнғин рўй берган.
Олов соат 5:49да ўчирилган, ҳодиса оқибатида 9 қаватли бинонинг ташқи қопламаси ва 4-қаватдаги соғломлаштириш маркази жойи зарар кўрган. Ҳодиса сабаб қурбонлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғинга соғломлаштириш марказининг СПА-салонида электр иситиш ускунасининг қаровсиз қолдирилгани сабаб бўлган.