Шерзод Шерматов: «Энди барча давлат идоралари ўқитувчиларга халақит қилиши эмас, ёрдам бериши керак»
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Шавкат Мирзиёев томонидан 17 июль куни ўтказилган йиғилишни «халқ таълими соҳасида инқилобий ўзгаришларга сабаб бўладиган тарихий воқеа» деб атади. У ўз Facebook саҳифасида шу ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган.
«Бундан буён энди барча давлат идоралари мактаб ва ўқитувчилар фаолиятига халақит қилиши эмас, балки кўмаклашиши керак! Акс ҳолда Президентимиз томонидан белгилаб берилган янги сиёсатга қарши чиққан бўлади!» деб ёзди халқ таълими вазири.
Вазирнинг маълум қилишича, президент томонидан берилган шунча топшириқлардан кейин ҳам жойларда халқ таълими тизими ходимларига тазйиқ ўтказиш ҳолатлари кузатилса, Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига бундай ҳолатларга жуда қатъий чора кўриш топширилган.
«Шунинг учун барча даражадаги раҳбарлардан Президентимизнинг халқ таълими тизими ходимларини ўз функционал вазифаларидан бошқа ишларга жалб этмаслик бўйича топшириқларини сўзсиз ижросини таъминлашларини кутиб қоламиз», - деб ёзган Шерзод Шерматов.
«Халқ таълими тизимининг 580 мингдан ортиқ вакиллари учун эса кечаги йиғилиш ўзига хос байрам бўлиши билан биргаликда, жуда катта масъулият юклайди. Барчамиз давлатимиз раҳбари томонидан яқин 3-4 йил учун белгилаб берилган ушбу улкан вазифаларни тўлақонли ва сифатли амалга ошириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз зарур!» - дея фикр билдирган халқ таълими вазири.
Шерматовнинг қўшимча қилишича, ушбу вазифалар ижроси юзасидан яқин кунларда тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланиб раҳбариятга киритилади.
Қайд этиш жоиз, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистонда таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
20:43 / 09.11.2024
Информатика фани ўқитувчилари ҳам аттестация имтиҳонидан норози
16:01 / 28.10.2024
Қибрайда бепул тиббий кўрик учун ўқитувчилардан пул олинаётгани айтилмоқда
14:40 / 24.10.2024