Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киберҳужумда 60 мингга яқин фуқаронинг маълумотлари тарқалган – Шерзод Шерматов
27-30 январ кунлари Ўзбекистон ҳукуматининг учта идораси киберҳужумга учраган. Рақамлаштириш вазирининг айтишича, ўғирланган маълумотлар фуқаронинг номидан унинг иштирокисиз бирон бир ҳаракатни амалга ошириш имконини бермайди. Шу билан бирга, фирибгарлар қўлга киритилган маълумотлардан алдов қуроли сифатида фойдаланиши мумкин.
Вазир Шерзод Шерматов / Фото: Kun.uz
2 феврал куни 15 миллион ўзбекистонликнинг шахсига оид маълумотлар сизиб чиққани ҳақида хабар тарқалган эди. Рақамли технологиялар вазирлигида ўтаётган матбуот анжуманида бу киберхужум тафсилотлари ва унинг оқибатларига изоҳ берилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Вазир Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, 2026 йил 27–30 январ кунлари 3 та давлат идорасининг ахборот тизимларига киберҳужумлар бўлган. Натижада ижтимоий тармоқларда айтилганидай 15 млн эмас, 60 мингга яқин фуқаронинг маълумотлари тарқалган.
Расмийларга кўра, киберхужумни бартараф қилиш мақсадида тезкорлик билан ахборот инфратузилмаларига келгусидаги рухсатсиз киришларга чек қуйилган, техник ҳимоя қурилмаларида ҳимоя воситалари янада кучайтирилган.
Шунингдек, Ягона идентификация тизими (OneID)да қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилиб, шахсий матлумотларни эгасининг розилиги асосида бошқа тизимларга тақдим этиш ёки чеклаш имконияти яратилган.
Тадбирда айтилишича, “шахсий маълумот сизиб чиқиши” дегани – бу фуқаронинг шахсий аккаунти бузилган дегани эмас, бунда асосан фуқароларнинг исм-шарифи, туғилган санаси, манзили, телефон рақами каби маълумотлардан бири қўлга киритилган бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, фирибгар бу маълумотларни қўлга киритгани билан, фуқаронинг шахсий иштирокисиз унинг номидан бирор бир хатти-ҳаракатни амалга оширолмайди. Шу сабабдан улар турли усуллар билан қолган маълумотлар тўпламини кўлга киритиш учун навбатдаги хуружни амала оширади.
Шу билан бирга, қўлга киритилган ушбу маълумотлар тўплами кейинчалик фирибгарларга алдов учун восита сифатида фойдаланиш имконини беради.
Мавзуга оид
08:14 / 08.02.2026
OneID'га киберҳужум, ҳайдовчиларга огоҳлантириш ва Самарқанддаги шов-шув — ҳафта дайжести
11:41 / 03.02.2026
Ўзбекистон фуқароларининг маълумотлари даркнетга чиқиб кетгани ҳақидаги хабар тарқалди
12:46 / 26.12.2025
ИИВ: янги йил “совғалари” орқали Telegram’да фишинг ва зарарли ҳаволалар кўпаймоқда
14:57 / 25.12.2025