Жаҳон | 17:30 / 19.07.2018
11041
2 дақиқада ўқилади

Трамп Путин билан муносабатлари яхши бўлишига умид қилмоқда

Фото: Сергей Гунеев / РИА Новости

АҚШ президенти Дональд Трамп ОАВ қаршилигига қарамай Россия раҳбари Владимир Путин билан муносабатлари яхши бўлишига умид билдирди. У бу ҳақда ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

«Фейк янгилик нашрлари Россия билан жиддий қарама-қаршиликни, ҳаттоки урушгача олиб келувчи зиддиятни кўришни жудаям хоҳлашяпти. Улар ақлсизларча ва куч билан босим ўтказишмоқда ва Путин билан муносабатларим яхши бўлишини кўра олишмаяпти», — деб ёзди Америка президенти.

Путин ва Трампнинг тўлиқ шаклдаги илк учрашуви 16 июль куни Хельсинкида бўлиб ўтди. Музокаралар деярли тўрт соат давом этди.

Америкаликларнинг бир қисми Трамп Путин билан учрашув чоғида Россия ва шахсан бу давлат раҳбарининг АҚШдаги сайловларга аралашуви ҳақида гапирмагани учун танқид қилди. Трамп икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашувига ҳар икки томон айбдорлигини билдирганди.

Музокаралардан кейиноқ Трамп Россиянинг 2016 йилдаги Америкадаги сайловларга аралашувида Путин айбдорлигини айтди.

Мавзуга оид