Америка компанияси Ўзбекистонга «Буюмлар Интернети» соҳасидаги ечимларни олиб келди
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида Американинг «TEOCO» компанияси вакили жаноб Алекс Палатник билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Алекс Палатник Марказ ходимларини Мумбай «Smart City»си мисолида «TEOCO» тайёр ечимлари билан таништириб ўтди. Таъкидлаш жоизки, Мумбай шаҳрида ўрнатилган датчиклар, фотосуратлар ва видеоёзувлар учун камералар билан биргаликда «TEOCO» ечимлари халқаро ва маҳаллий ижтимоий тармоқлар билан интеграциялашган ҳолда фавқулодда вазиятлар бўйича маълумотлар манбаси сифатида фойдаланилади. Масалан, фавқулодда вазият юзага келганда Facebook ёки Twitterda’да фуқаролар томонидан чоп этилган хабарлар аҳволнинг бирламчи сабабларини аниқлаш учун ахборот йиғиш ва комплекс таҳлил қилиш учун вазиятни ўрганиш марказларига келиб тушади. Бундан ташқари, тизим белгиланган алгоритмларни ва бошланғич қийматларини (масалан, шовқин тутун, тебраниш даражаси ва ҳ.к.) белгилайди ва натижада фавқулодда вазиятлар ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш ва унга жавоб беришга имкон беради.
Учрашув сўнгида Марказ ходимларини қизиқтирган саволларга жаноб Палатник батафсил жавоб берди. Компания вакили Марказ билан келгусида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди ва келажакда яна музокаралар ўтказиши мумкинлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 3 июлида компания президенти Филип Гуитини бошчилигида «TEOCO» вакиллари Марказга ташриф буюрганди, учрашувда меҳмонлар компаниянинг ақлли шаҳар, хавфсиз шаҳар технологияларини, IoT («Буюмлар Интернети») ҳамда аналитик маълумотларни ривожлантиришдаги дастурий ечимларини намойиш этишганди.
Мавзуга оид
18:23 / 20.12.2023
2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади
22:58 / 13.09.2023
Президент электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича таклифларни кўриб чиқди
09:18 / 17.03.2023
«Электрон ҳукумат» тизими маълумотни қайта ишлаш маркази вазифалари белгиланди
21:31 / 22.02.2023