2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади
Шунингдек, 2024 йилдан «Ҳар бир маҳаллада камида икки нафар дастурчи» лойиҳаси бошланади, «Рақамли маҳалла» ягона платформаси ишга туширилади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда қайд қилинишича, 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор Ўзбекистонда ўтказилади.
Шу сабабли, «мактаб – туман – вилоят – республика» босқичида танловлар ўтказиб, 5-8 синф ўқувчилари орасидан энг салоҳиятли 100 нафари танлаб олинади.
IT яхши ривожланган давлатлардан малакали экспертлар жалб қилинган ҳолда ўқувчилар бўлажак халқаро олимпиадага чуқур тайёрланади.
Йиғилишда 2024 йилда IT хизматлари ҳажмини 2 баробар ошириб, экспортини 800 миллион долларга етказиш зарурлиги қайд этилди. Давлат раҳбари бу марраларга эришиш учун чет тили ва IT соҳасини биладиган кадрлар зарурлигини кўрсатиб ўтди.
Рақамли технологиялар вазирлиги олдига келгуси йилда 8 минг нафар энг иқтидорли ёшларни саралаб, нуфузли халқаро компаниялар талабига мос дастур асосида ўқитиш, уларни IT компанияларидаги юқори даромадли ишларга жойлаштириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, келгуси йилдан «Ҳар бир маҳаллада камида икки нафар дастурчи» лойиҳаси бошланиши маълум қилинди. 30 минг ёшни инглиз тилига ўқитиб, IELTS бўйича камида 7 балл, немис ва бошқа тиллардан B2 сертификати олиши учун шароит яратилиши таъкидланди.
Давлат раҳбари Самарқанд вилояти, Нуробод туманидаги IT шаҳарча лойиҳасини маъқуллаб, шу тажриба асосида 2024 йил якунига қадар ҳар бир туманда шундай шаҳарча яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, америкалик ҳамкорлар билан «Инклюзив рақамлаштириш» лойиҳаси доирасида камида 20 минг нафар ёш, аёллар ва ногиронлиги бўлган аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
«Рақамлаштириш, энг аввало, маҳалладан бошланиши керак, деди президент йиғилишда.
Ҳозир «маҳалла бешлиги» планшет ва компютер билан тўлиқ таъминланган. Лекин маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли рақамли технологиялардан қанчалик фойдаланаётгани савол остида.
Масалан, ёшлар етакчисига субсидия олиш учун мурожаат қилган фуқаро ҳалигача маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ёки бандлик бўлимидан ишсизлик тўғрисида маълумотнома олиб келишга мажбур.
«Қачон маҳаллага рақамлаштириш тўлиқ кириб борса, шундагина «Электрон ҳукумат» ишлаб кетди, деб айта оламиз», деди президент.
Мутасаддиларга 1 мартга қадар «Рақамли маҳалла» ягона платформасини ишга тушириш ва «маҳалла еттилиги»ни рақамли тизимлардан фойдаланишга ўқитиш топширилди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Украинанинг Оттава конвенциясидан чиқишни маъқуллади
Жаҳон | 20:09
-
Британияда салкам 100 млн фунтлик кокаин партияси мусодара қилинди
Жаҳон | 19:19
-
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43
-
Туркияда ўрмон ёнғинлари сабаб ўнлаб аҳоли пунктлари эвакуация қилинди
Жаҳон | 18:07
Мавзуга оид

11:20 / 08.02.2025
IT хизматлари экспортини 1 млрд доллардан ошириш режалаштирилмоқда

16:29 / 22.01.2025
Ўзбекистонда Cyber university давлат университети ташкил этилади

10:50 / 02.10.2024
ABBYY IT-компанияси россияликларни уч мамлакатдаги офисида ишдан бўшатди

21:25 / 13.08.2024