Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуруч йил бошидан бери 36 фоизга қимматлашди. Ҳукумат бу муаммони импорт орқали ҳал қилади
Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонда гуруч нархи 36,5 фоизга ошди. Бу энг юқори кўрсаткичлардан бири, масалан, мол гўшти 17,6%, балиқ 24%, сут 6%га қимматлашди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда инфляция даражаси 6,2%ни ташкил этди (январь - 2,7%, февраль - 1,1%, март - 1,1%, апрель - 0,9%, май - 0,8%, июнь - (-0,4%).
Товар гуруҳлари кесимида озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича инфляция даражаси 4,7%ни, ноозиқ-овқат товарлари бўйича 6,7%ни ва хизматларда 8,0%ни ташкил этди.
Иқтисодиёт вазирлиги хабарига кўра, жорий йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган, инфляция даражасини босиб туриш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Режа доирасида ички бозорни асосий истеъмол товарлари, жумладан импорт ҳисобидан тўлдириш назарда тутилмоқда. Хусусан, сентябргача хориждан 29,4 минг тонна гуруч сотиб олиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, режада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини қайта экиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини уруғликлар, зарур минерал ўғитларни ўз вақтида таъминлаш каби чоралар кўрсатилган.
Мавзуга оид
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026