Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январ–май ойларида 190 мингдан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,3 минг донага кўпайган. Энг кўп ишлаб чиқарилган автомобил эса Cobalt бўлиб, ҳар учинчи янги автомобил айнан шу русум ҳиссасига тўғри келган.
Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, жорий йилнинг январ–май ойларида мамлакатда жами 190 480 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,3 минг донага кўп экани қайд этилган.
Ишлаб чиқарилган автомобиллар русумлар кесимида қуйидагича тақсимланган:
-
Cobalt — 69 302 дона;
-
Damas — 35 269 дона;
-
Tracker — 18 519 дона;
-
Onix — 15 157 дона;
-
KIA — 11 128 дона;
-
BYD — 10 120 дона;
-
Haval — 4 038 дона;
-
Chery — 3 156 дона;
-
махсус енгил автомобиллар — 23 791 дона.
Статистикага кўра, Cobalt ишлаб чиқариш ҳажми бўйича бошқа барча русумларни ортда қолдирган. Унинг улуши умумий ишлаб чиқарилган енгил автомобилларнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил этган.
Мавзуга оид
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
10:55 / 04.07.2026
Транспорт соҳасида хавф таҳлили рақамлаштирилади
08:43 / 04.07.2026
Жаҳон автосаноатида кучлар мувозанати ўзгармоқда
12:32 / 03.07.2026