Меркель: «Европа ортиқ АҚШнинг қудратига ишона олмайди»
Германия канцлери Ангела Меркель пайшанба куни Берлинда ўтказилган матбуот конференциясида Европа – АҚШ муносабатлари ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Сиёсатчининг таъкидлашича, у бир йил олдин Европа бундан буёғига дунёдаги тартибни сақлаб туриш вазифасини АҚШга топшириб қўя олмаслигини айтиб, ҳақ фикрни билдирган эди. Унинг фикрича, энди Европа ўзига тааллуқли масалаларни ҳал қилишни ўз қўлига олиши керак.
«Биз Қўшма Штатларнинг ўта йирик қудратига ишониб қола олмаймиз», - деб айтди Меркель.
Германия канцлери АҚШнинг автомобиллар импортига бож жорий этиши мумкинлигини «дунёдаги кўплаб инсонларнинг фаровонлигига ҳақиқий таҳдид» дея баҳолаган.
Кенг миқёсдаги матбуот конференциясида Меркель Германиянинг океанорти мамлакатлари билан муносабатлари, хусусан АҚШ билан алоқаларни такомиллаштириш йўлидан боришини маълум қилган.
64 ёшли сиёсатчи АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия етакчиси Владимир Путинни Вашингтонга таклиф этганини олқишлашини маълум қилиб, эндиликда АҚШ ва Россия президентларининг тез-тез учрашиб туриши яна доимий ҳолга айланиши кераклигини таъкидлади.
Мавзуга оид
19:55 / 15.12.2021
Ҳеч қачон хафа бўлмайди, ҳеч қачон жазавага тушмайди. Германиянинг янги канцлери ҳақида
19:59 / 07.12.2021
Дунёнинг энг нуфузли аёллари рейтингида 11 йил ичида илк бор етакчи ўзгарди
09:41 / 05.12.2021
Меркель Германия халқига сўнгги бор мурожаат қилди
10:29 / 03.12.2021