Россия элчиси: Трамп ва Путин учрашуви АҚШда бундай кескин реакцияга сабаб бўлишини кутмагандик
Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов сўзларига кўра, мамлакат етакчиси Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг ўзаро учрашуви АҚШда «ўта кескин реакция» беришини кутмаган эди. Бу ҳақда «Газета.ru» ёзмоқда.
Таъкидланишича, Антонов «Валдай» халқаро клуби учрашувида шундай баёнот билан чиққан.
«Биз реакция бўлишини кутгандик, бироқ у бундай ўта кескин даражада юз бериши ҳақида ўйламаган эдик», - дея маълум қилди Антонов.
Аввалроқ, Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ҳамда Владимир Путин саммити якунлари бўйича ташкил этилган қўшма матбуот анжуманида республикачиларни Қўшма Штатлар етакчисини очиқ танқид қилишга чақирганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трамп Путин билан муносабатлари қачон ёмонлашиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024