Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари қандай ҳолатларда олиб қўйилиши мумкин?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2018 йил 1 августдан шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
виждонан ҳаракат қилган инвестор ва тадбиркорлик субъектига давлат органи (мансабдор шахс) томонидан уларга нисбатан қабул қилинган маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониш сабабли келиб чиққан мулкий зарарнинг ўрни қопланади, агарда ушбу ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб мол-мулкдан фойдаланган, битим тузган ёки белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса;
давлат органи (мансабдор шахс)нинг маъмурий ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи , агарда бу виждонан ҳаракат қилган инвестор ва тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатларига алоқадор бўлса, суд тартибида кўриб чиқилади, бундан унинг сақлаб қолиниши жамоат манфаатларига таҳдид солаётган ҳоллар мустасно.
2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш ҳақидаги қарор фақат ер участкалари олиб қўйилиши режалаштирилаётган манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокамани ўтказишдан, шунингдек фойда ва харажатлар баҳолангандан кейингина йўл қўйилади;
олиб қўйилаётган ер участкаларида жойлашган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар-жой, ишлаб чиқариш хоналари ва бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қийматини ва олиб қўйиш оқибатида мулкдорларга етказилган зарарларнинг ўрни тўлиқ қоплангандан кейин йўл қўйилади;
жисмоний ва юридик шахсларга давлат органи (мансабдор шахс)нинг қонунга хилоф маъмурий ҳужжатни чиқариши натижасида етказилган зарари давлат томонидан, биринчи навбатда тегишли органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари эвазига, қопланади;
инсофли эгалловчини ҳимоя қилиш принципи жорий этилади, унга мувофиқ инсофли ҳаракат қилган шахсдан мулкни талаб қилиб олиш, агар ушбу шахс мулкни ҳақ эвазига, амалдаги қонунчиликка риоя қилган ҳолда битимни ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўлламаган ҳолда олган бўлса, тақиқланади.
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш фақат қуйидаги мақсадларда йўл қўйилади:
ерларни мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари учун, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши учун ажратишда;
халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш заруриятида;
фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқаришда;
автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехник марказлар, темирйўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электрузатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция) қилишда;
аҳоли пунктларининг бош режаларини ижро этишнинг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуриладиган объектларга, шунингдек, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида тўғридан-тўғри кўрсатилган бошқа ҳолларда.
2018 йил 1 октябрдан бошлаб инвестициявий фаолиятни амалга ошириш учун ер участкаларини ажратишнинг қуйидаги янги механизмлари жорий этилади:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини 50 йилгача узоқ муддатли ижарага бериш, лекин инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аризада кўрсатилган муддатдан кам бўлмаган муддатда;
кўчмас мулк объектларини (меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий-кўнгилочар комплекслар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим муассасаларини қуриш, тиббий ташкилотлар, йўл инфраструктураси ва б.) қуриш учун ер участкаларидан доимий эгалик қилиш ҳуқуқини сотиш.
Қуйидагиларга:
туман (шаҳар) ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга 50 йилгача бўлган муддатда узоқ муддатли ижарага, лекин инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аризада кўрсатилган муддатдан кам бўлмаган муддатда бериш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида, чет эл инвестициялари улуши 10 млн АҚШ долларидан ошмайдиган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш доирасида чет эл инвесторлари билан инвестицион шартномаларни тузиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланилмаётган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ–3067-сон “Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига 1 ва 2-иловаларида келтирилган объектлар бундан мустасно), умумий майдони 2000 кв.м. дан ортиқ лекин 5000 кв.м. дан кўп бўлмаган, давлат мулки объектларини сотиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
Мавзуга оид
16:27 / 29.10.2024
Ер атмосферасининг ифлосланиши рекорд даражага етди
11:26 / 01.10.2024
Олимлар Қуёш қачон “ўлишини” маълум қилди: Ерга нима бўлади?
11:21 / 23.09.2024
Ер “иккинчи Ой”га эга бўлади, фақат бу вақтинча давом этади
22:22 / 11.03.2024