Фан-техника | 23:16 / 21.07.2018
13623
2 дақиқада ўқилади

Google’нинг бир йил ичида учинчи учар автомобили ҳавога кўтарилди (видео)

Google асосчиси Ларри Пэйж миллиардерларга хос тарзда ақлдан озган кўринади ёки бошқалар билмайдиган нарсани биладиган кўринади. Пейж март ойида Google’нинг икки ўриндиқли учар автомобили Cora’ни тақдим қилганди. Июнда автомобил, гидроплан ва квадрокоптер гибриди Flyer синов парвози ўтказилган. Энди эса Пейж иштирокида яратилган учинчи учар автомобил – BlackFly ҳавога кўтарилди.

Фото: getty images

BlackFly қурилмаси Google назоратида ташкил этилган OPENER стартапи томонидан яратилган. Бу тўлиқ электрлаштирилган, 8 та ротор ва 4 та қанотли минисамолётдир. У вертикал ҳолда учиш-қўнишни амалга ошира олади ва 130 км/соат тезлик билан уча олади. Қурилма бир қувватланишда 65 км масофани учиб ўтади. 

Ушбу транспорт турини бошқариш жуда осон, ундаги “ақлли” стабиллаштириш тизими эса хатога йўл қўймаган ҳолда ҳайдовчига ёрдам бериши мумкин. BlackFly оддий дронларни бошқаришда қўлланувчи жойстикка ўхшаш жойстик билан бошқарилади. Эҳтиёт чораси сифатида қурилмада автоматик парашют ўрнатилган. Қурилма қаттиқ сирт ва сувга қўнади. Уни қўндириш учун бир автомобил эгаллайдиган жойдан сал каттароқ жой талаб этилади.