Жаҳон | 13:10 / 21.07.2018
4049
1 дақиқада ўқилади

Мексиканинг сайланган президенти Тинч океани альянси саммитида қатнашишдан бош тортди

Фото: Goran Tomasevic/Reuters

Мексика президентлиги учун бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган Андрес Мануэль Лопес Обрадор Тинч океани альянси саммитида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда Excelsior хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, саммитда ўзининг Мексиканинг сайланган президенти мақомини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштириш билан боғлиқ муаммолар келиб чиққани туфайли иштирок этмайди.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ушбу ҳужжатсиз Тинч океани альянси саммитида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмасдир.

Мавзуга оид