Нодавлат таълим муассасаларига энг кўп лицензия Тошкент шаҳрида берилди
2018 йилнинг 1-ярим йиллигида 427та нодавлат таълим муассасаларига лицензия берилди. 2017 йилнинг худди шу даврида 195та лицензия берилган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар бермоқда.
Агар жорий йилда берилган лицензиялар таркибига назар ташласак, 427та лицензиянинг 44%и кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасалари, 33%и мактабгача таълим муассасалари, 19%и мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ниҳоят 4%и умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг кўп лицензия Тошкент шаҳрида (215 та) берилган бўлса, кейинги ўринларда Қашқадарё (44), Тошкент (43), Наманган (21) ва Самарқанд (20) вилоятлари жой эгаллаган.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги «Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3276-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги №241-сон қарори асосида нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тартиби соддалаштирилди.
Хусусан, лицензия олиш муддати 1 ойдан 10 кунга қисқартирилган.
Шунингдек, лицензия олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар сони 9 тадан 5 тага камайтирилди. Бугунги кунда лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни топшириш кифоя:
лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;
педагог кадрлар ҳақида маълумот;
ўқув режаси ва дастурлар;
лицензия даъвогари томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Хушнудбек Худойбердиев
Мавзуга оид
20:41 / 24.09.2024
“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита
11:58 / 04.09.2024
Akfa университети лицензияга эга бўлмаган таълим йўналишига талабаларни қабул қилган
20:46 / 19.07.2024
«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди
11:50 / 13.06.2024