Жаҳон | 09:30 / 21.07.2018
9221
1 дақиқада ўқилади

Трамп ва Путин қачон яна ўзаро учрашиши мумкинлиги айтилди

Фото: Михаил Метцель/ТАСС

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг умид қилишича, Россия президенти Владимир Путин ва Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп АҚШда кузда учрашув ўтказади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, агарда Путин ва Трамп Вашингтонда куз ойларида учрашадиган бўлса, «бу яхшиликкадир».

Шунингдек, Помпеонинг таъкидлашича, Путин ва Трамп янги учрашувни ўтказиш ниятида эканидан бахтли.

Помпеонинг қайд этишича, Россия ва АҚШ ўртасидаги мулоқотлар «ўта муҳим аҳамиятга эга».

Аввалроқ, Трамп Путин билан иккинчи учрашувга тайёргарлик олиб борилаётгани ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трамп Путин билан муносабатлари қачон ёмонлашиши мумкинлигини айтганди

Мавзуга оид