Оилавий поликлиникаларда малакали шифокорлар сонини ошириш таклиф этилмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида оилавий поликлиникаларда малакали шифокорларнинг сонини ошириш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Ҳозирги кунда бутун республикамизда малакали шифокорларга эҳтиёж мавжуд. Малакали шифокорлар сони кўпайса, яхшироқ бўлар эди. Республикамизда барча соҳаларда изчил ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда, ҳаётимиз ва соғлигимиз учун муҳим бўлган соғлиқни сақлаш масалаларида ҳали ҳам камчиликлар мавжуд, дейилади мурожаатда.
Қайд этилишича, оилавий поликлиникаларда битта шифокор барча касалликлар бўйича беморлар мурожаатини қабул қилиб, ташхис қўядиган ҳолатлар кўп учрайди. Ҳолбуки, соғлиқни сақлаш масаласининг бошланғич мезони айнан поликлиникаларга мурожаат қилишдан бошланади. Айниқса, ёш болаларга нотўғри ташхис қўйилиши оқибатида аянчли ҳолатлар ҳам учраб турибди.
“Поликлиникалардаги шифокорларнинг малакасини ошириш, уларни аттестациядан ўтказиш ва ҳар бир бўлимларда касаллик турига қараб алоҳида шифокорлар фуқароларни қабул қилиши ҳамда кўрикдан ўтказиши мақсадга мувофиқ. Мазкур таклифнинг амалга оширилиши халқимизнинг соғлиғини асрашга, она ва бола саломатлигини таъминлашга ва касалликлар профилактикасига хизмат қилади”, - дея якунланади мурожаат.
Мавзуга оид
11:50 / 17.09.2024
«Чегара билмас шифокорлар» Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди
12:19 / 10.09.2024
Андижонда ҳомиладор аёлнинг вафоти бўйича прокуратура текширув ўтказади
16:06 / 09.09.2024
Аёл туғуруқдан сўнг вафот этди. Шифокорлар ундаги кўричакни «сеҳр» деб, «чалпак тарқатиш»ни тавсия қилган
10:03 / 02.09.2024