Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
Олти юзга яқин мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилишига йўл қўйган ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича тегишли чоралар кўрмаган 13 та вазирлик ва идораларга оид материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилди.
Президент Халқ қабулхонаси томонидан вазирлик, идора ва ҳокимликларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти бўйича ўрганиш ўтказилмоқда.
Ўрганишлар натижасида 41 та вазирлик, идора ва ҳокимликлар томонидан жами 1070 та ҳолатда мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилгани аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Президент Халқ қабулхонаси томонидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига вазиятни зудлик билан бартараф этиш, масъул ходимларни жавобгарликка тортиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли чоралар кўриш талаби билан назорат хатлари юборилди.
Таҳлилларга кўра, ҳисобот даврида мурожаатларнинг ижро муддатларини энг кўп бузган ТОП-10 ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар рўйхати:
Андижон вилояти ҳокимлиги – 137
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги – 107
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги – 103
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси – 79
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси – 65
Тошкент шаҳар ҳокимлиги – 55
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги – 45
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси – 45
Наманган вилояти ҳокимлиги – 44
Аниқланган ҳолатлар бўйича ташкилот ва идораларда ички хизмат текширувлари ўтказилиб, 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар ходим лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, 600 га яқин мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилишига йўл қўйган ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича тегишли чоралар кўрмаган 13 та вазирлик ва идораларга оид материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилди.
Мавзуга оид
21:39 / 01.04.2026
Президент Халқ қабулхонасига янги бошлиқ тайинланди
18:00 / 13.03.2026
Президент Виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади
16:04 / 01.12.2025
Истеъмолчи мурожаатлари учун янги онлайн платформа ишга туширилди
08:32 / 02.08.2025