Ўзбекистон | 19:34 / 23.07.2018
40627
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбекконцерт” йигирмадан ортиқ санъаткорни ноқонуний фаолияти учун огоҳлантирди

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ноқонуний (лицензиясиз) фаолият юритаётган хонандаларга огоҳлантириш берди. 

Муассасанинг маълум қилишича, йигирмадан ортиқ эстрада хонандалари уч кун муддат ичида белгиланган тартибда лицензия учун давлат божини тўлаб, ҳужжатларини расмийлаштириб, муассасага тақдим этишлари шарт.

“Акс холда, қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини маълум қиламиз”, - дейилади огоҳлантиришда.

“Ўзбекконцерт” рўйхатида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райҳон Ғаниева, Тоҳир Содиқов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Отабек Муталхўжаев, Достон Убайдуллаев, сўз устаси Шукрулло Исроилов ва бошқа эстрада хонандалари номлари келтирилган.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид