Жаҳон | 20:38 / 24.07.2018
8445
1 дақиқада ўқилади

Океаннинг кислоталилиги 14 млн йиллик рекордни янгилаши мумкин

Фото: shutterstock

Дунё океани кислоталилиги даражаси 14 миллион йилдан бери мавжуд рекордни илк бор янгилаши мумкин.

Earth and Planetary Science Letters тадқиқоти натижаларига кўра, 2100 йилда океаннинг pH даражаси 7,8 га етиши мумкин. Охирги марта бундай даража 14 миллион йил аввал кузатилган экан.

Океан суви кислоталилиги ҳаводаги карбонат ангидриднинг сувда эриши вақтида кучсиз кўмир кислота ҳосил бўлиши сабабли секин-аста ортиб боради. Олимларнинг прогнозига кўра, 21-аср охирига келиб CO2’нинг сувдаги миқдори ҳозиргидан 2,5 баробар кўп бўлади.

Сувнинг юқори кислоталилиги денгиз жонзотларига зарар етказади: мисол учун, шу ҳолат сабабли балиқларнинг ҳид сезиши ва ҳид сезиш сигналларига таъсир қилиш қобилияти ёмонлашади, маржонлар эса ўз скелетларини қура олмайди.

Мавзуга оид