Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ИИББ Афғонистоннинг икки фуқароси билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
Фото: NATO
Интернетдаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Ўзбекистонга иш бўйича келган икки нафар Афғонистон фуқароси ҳамда уларни таклиф этган икки нафар юртдошимизга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 225-моддасига асосан қўлланилган чорага эътироз билдириб, пост қолдирган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.
Амалдаги қонунчиликка кўра, мамлакатга келган хорижликлар 3 иш куни ичида вақтинчалик рўйхатдан ўтишлари шарт. Уларнинг юртимизда бўлиш қоидаларига амал қилиши юзасидан жавобгарлик меҳмонларни таклиф этган жисмоний ёки юридик шахсларга юклатилади. Яъни таклиф этувчи томон уларнинг ўз вақтида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилишини ва мавжуд тартиб-қоидага амал қилишини назорат қилиб туриши лозим.
Қайд этилишича, миллий қонунчиликда хорижликларга яшаш жойи, транспорт воситасини бериш ёки уларга бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш учун ҳам тегишли жавобгарликлар белгиланган.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази шу муносабат билан афғонистонлик Муҳаммад Умар билан боғланди.
- Мен ва юртдошимнинг Миробод туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимларига нисбатан ҳеч қандай эътирозимиз йўқлигини маълум қиламиз. Афсуски, маҳаллий қонун-қоидаларни билмаслигимиз туфайли, шундай ҳолат юзага келди. Лекин кейинги сафар энди рўйхатдан вақтида ўтиш кераклигини билиб олдик. Биз мамлакатингиз қонунларини ҳурмат қиламиз, зеро бу ерда бизнес иши билан тез-тез бўлиб турамиз, - дейди Умар.
Мавзуга оид
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
10:16 / 15.04.2026
Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
19:34 / 13.04.2026