Ўзил можароси давом этмоқда. Эрдўған футболчига қўнғироқ қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўзига нисбатан немис жамоатчилиги томонидан кўрсатилган ўта ёмон муносабат ортидан Немис футбол иттифоқи билан зиддиятга борган ва Германия терма жамоасидан кетганини эълон қилган «Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзилни қўллаб-қувватлаб чиқди.
«Германия терма жамоаси учун 100 фоиз кучи билан ўйнаган ёш йигитга диний эътиқоди туфайли бундай ирқчилик муносабатида бўлишга йўл қўйиб бўлмайди.
Унинг кўзларини ўпиб қоламан. Месутнинг сўзларини тўла қўллаб-қувватлайман», – деган Эрдўған.
Сиёсатчи ўз бирдамлигини билдириш учун футболчига қўнғироқ қилганини қўшимча қилган.
Айни вақтда 29 ёшда бўлган футболчи 2009 йилдан буён Германия терма жамоаси сафида халқаро майдонларда тўп суриб келаётганди. У миллий терма жамоа учун жами 92 ўйин ўтказган, 2014 йили Бразилия мундиалида чемпионга айланган.
Месут Ўзил ЖЧ-2018 арафасида Англияга расмий ташриф уюштирган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан фотосуратга тушганидан кейин немис нашрларида қаттиқ танқидга учраганди.
Мавзуга оид
17:03 / 22.03.2023
Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлади
14:32 / 25.12.2019
Месут Ўзил 219 нафар боланинг жарроҳлик амалиёти пулини тўлаб берди
12:31 / 17.12.2019
Хитойда Ўзилнинг номи интернет қидирувлардан ўчирилди, расмий ОАВларда у ҳақда ёзиш тақиқланди
18:00 / 15.12.2019