Фан-техника | 22:39 / 25.07.2018
4111
2 дақиқада ўқилади

Apple таълим бозорини забт этишга тайёрланмоқда

Фото: AP

Чикагодаги умумтаълим ўрта мактабида ўтган тадбирда Apple ўрта мактаб таълим бозорини забт этишга мўлжалланган бюджет қурилма ва дастурларни намойиш этмоқчи эканлигини маълум қилди.

Компания 9,7 дюймли iPad’ни тақдим этади. У илгари фақат қимматбаҳо iPad Pro билангина ишлаган Apple Pencil стилуси билан жиҳозланади. Apple ўтган йили бюджет планшети нархини мактаблар учун 299 долларга, чакана нархидан 30 долларга пасайтирганди. Apple шунингдек, 99 долларлик Apple Pencil ўрнини босувчи Logitech стилуслари ишлаб чиқарилишини маълум қилди.

Apple ўқувчилар учун таълим техникалари бозоридаги назоратни йўқотганди. Apple компанияси бозорини таҳлил қилиш билан шуғулланувчи Futuresource Consulting (Буюк Британия) компаниясининг маълумотларига кўра, Apple 2012 йилда АҚШдаги бошланғич ва ўрта мактабларга барча мобил компьютер қурилмаларининг 52%ини сотган. Аммо ўтган йили бу бозорнинг фақатгина 15%ини эгаллаган. Ҳозирда Samsung ва Acer компанияларининг хромбуклари бозорда энг етакчи саналади, ўтган йили улар бозорнинг 58%ини эгаллаган. Windows техникаси 22% улуш билан иккинчи ўринда.

Мавзуга оид