Ўзбекистон | 18:59 / 25.07.2018
13714
3 дақиқада ўқилади

Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилди

Фото: KUN.UZ

20.07.2018 йилдаги ЎРҚ–485-сон қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
 
Norma’нинг ёзишича, қуйидагилар учун жарима миқдори бир неча баробар оширилди:

• сув қудуқларининг қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузганлик;
• ишлатилаётган ва кузатув қудуқларини йўқ қилиб юборганлик ёки шикастлантирганлик;
• сув ўзи чиқадиган қудуқларни уларни тартибга соладиган қурилмалар билан жиҳозлашга, шунингдек ишлатишга яроқсиз қудуқларни консервациялашга ёки йўқ қилишга доир чораларни кўрмаганлик;
• сифатли ер ости сувлари ҳосил бўладиган теграда ер ости сувлари ифлосланишининг ёки сифати ёмонлашишининг манбаи бўлиб қолиши мумкин бўлган саноат, қишлоқ хўжалиги иншоотларини ва бошқа объектларни жойлаштирганлик.
 
Энди у қуйидаги миқдорни ташкил этади:

• фуқаролар учун – ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (илгари – ЭКИҲнинг ½ қисмидан 1 бараваригача);
• мансабдор шахслар учун – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (илгари – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача).
 
Шу билан бирга, аниқлаштирилишича, жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун, шу жумладан томорқа ер участкаларини суғориш учун ер ости сувларини якка тартибда олишга мўлжалланган қудуқларни қазиш қоидаларини ва технологиясини бузганлик учун жисмоний шахслар жавобгар бўлмайдилар.
 
Гап шундаки, Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 27.06.2017 йилдаги 430-сон қарорига илова) 5-бандига мувофиқ, жисмоний шахслар учун чуқурлиги камида 25 метргача бўлган қудуқларни бурғилаш учун ва суткасига кўпи билан 5 метр куб ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун индивидуал олишга қаратилганда Давлат геология қўмитасидан рухсатнома олиш талаб этилмайди. Тегишинча уларга рухсатномага илова қилинадиган бурғилаш учун талаблар ва шартларга риоя этиш бўйича мажбуриятлар берилмайди.
 
Шунингдек, ер ости сувли қатламларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини, ер ости сувли қатламларидан сув олиш лимитларини бузганлик, ер ости сувларидан ўзбошимчалик билан сув олганлик учун жарима бир неча маротаба оширилди.
 
Ушбу ҳуқуқбузарликлар алоҳида қисмга ажратилди. Улар учун қуйидаги жарима солинади:

Ҳужжат 21.07.2018 йилда эълон қилинган, кўрсатилган ўзгартиришлар ҳам шу санадан бошлаб кучга кирган.

Мавзуга оид