Хитойда дунёдаги энг катта 3D-босмахона очилди
Хитойдаги Иньчуань шаҳар округида дунёдаги энг катта 3D-босмахона очилди, деб ёзади China Daily. 12 та улкан принтер жойлашган бу босмахонада йилига ўн минг тонна маҳсулот босиб чиқарилади, бу худди шу ўлчамдаги металлургия фабрикасига нисбатан беш баравар кўп маҳсулот дегани.
Босмахона эгаси бўлган Kocel Group Limited компанияси бутун иш жараёнини автоматлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Заводда бир сменада атиги саккиз киши ишлайди, улар чоп этиш ишини кузатиб туришади.
Нашрнинг ёзишича, автомобиль цилиндрини ишлаб чиқаришни бошлаш учун анъанавий заводга металл қуйиш шакллари керак бўлади. Бундай эҳтиёт қисмни ишлаб чиқарувчи мутахассис тайёрлашга камида олти ой кетади. 3D-принтер бундай детални бир неча соат ичида ишлаб чиқаради.
Яқинда Американинг Walden Monterey стартапи 3D-принтерда чоп этилган 22та уйдан иборат қишлоқ лойиҳасини намойиш этди. Galini Sleeping Pod уйлари лойиҳаси Кремний водийсидаги стартапчиларга мўлжалланган. Мобил уйлар қуёш батареялари, шамол турбиналари ва Tesla аккумуляторларидан энергия олади.
Яшил электр энергиясидан фойдаланишдан ташқари бу уйлар фақат қайта ишланган хомашё - пластик ва ёғочдан тайёрланади. Шунингдек, Galini Sleeping Pod лойиҳаси фақат ақлли уйлар қуришни назарда тутади. Бу уйларда ҳароратни техника ўзи назорат қилади, энергия фойдаланилмаган вақтда ўчириб қўяди.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023