Путиндан яна бир араб давлатидаги вазиятга аралашиш илтимос қилинди
Ямандаги шиа исёнчилари – ҳусийлар олий сиёсий кенгаши раиси Маҳди Ал-Машат Россия президенти Владимир Путинга Яман ҳудудидаги фуқаролик урушини тўхтатишда кўмак кўрсатиш илтимоси билан телеграмма жўнатди. Бу ҳақда Яманнинг SABA ахборот агентлиги маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 19 июлда Ал-Машат Россиядан ўзининг халқаро таъсиридан Ямандаги тажовузни тўхтатиш ва ундан блокадани олиш учун қўллашни сўраган. У Путинни мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга чақирган.
Шунингдек, ҳусийлар шундай илтимос билан Франция ҳукуматига мурожаат қилган. Улар Франция президенти Эммануэль Макрондан “тинчликни ўрнатишда сиёсий роль ўйнаш”ни сўрашган.
Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция билан курашаётган ҳусийлар 13 июнда уларга қарши ислом коалицияси томонидан “Олтин ғалаба” операцияси бошлангандан кейин мағлубият ёқасига келиб қолди. Бу операция давомида Қизил денгиз бўйида жойлашган стратегик муҳим шаҳар Худайдо босиб олинган.
Ямандаги фуқаролик уруши 2014 йилдан бери давом этмоқда. Унда томонлардан бирида ҳусийлар жанговар қаноти ва армиянинг мамлакатнинг собиқ раҳбариятини қўллаб-қувватловчи бир қисми, бошқа томонда эса Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ва ҳусийлар томонидан мамлакатдан қувилган президент Абд Раббо Мансур Ҳодий қўшинлари курашмоқда.
Россия ҳарбий-коинот кучлари Сурия президенти Башар Асад Москвага ҳарбий ёрдам кўрсатиш илтимоси билан мурожаат қилгандан кейин 2015 йилдан Суриядаги ҳарбий кампанияда иштирок эта бошлаган.
Мавзуга оид
11:20 / 11.11.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларнинг қурол омборларига зарба берди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024