Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясидаги иш ҳақи нималарни ўз ичига олади?
Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2018 йилдаги 566-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Инспекция президентнинг 17.04.2018 йилдаги ПФ–5418-сон фармони билан ташкил этилган. У тугатилаётган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси, «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси, «Ўздавуруғназоратмарказ» қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази, шунингдек «Ўзстандарт» агентлигининг Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш «Сифат» маркази (1 августдан) функцияларини ўзида бирлаштирди.
Инспекция ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркиби, шунингдек уни тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди.


Ҳужжат 24.07.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
11:14 / 21.03.2026
Фармацевтик инспекция хизматлари учун тўловлар тартиби белгиланади
21:29 / 07.08.2025
“Ойлигим ошмаяпти” — ходим ва иш берувчи орасидаги доимий муаммо
20:56 / 23.07.2025
Эндигина диплом олганларга қайси соҳаларда юқори маош таклиф этилади?
13:42 / 19.07.2025