Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил бошидан бери 10 мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин пули ундириб берилди
Ўзбекистонда йил бошидан бери ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди.
Фото: Kun.uz
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қайд этишича, вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши устидан давлат назоратини ҳамда текширувини амалга оширади.
Жорий йилнинг биринчи ярмида инспекция томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида 10 501 нафар ходимнинг 129 млрд 769 млн сўм ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ундириб берилди.
Шундан 109 млрд 106 млн сўм давлат меҳнат инспекторлари аралашуви билан ундирилган, 20 млрд 663 млн сўм суд орқали ундирилган.
Булар орасида йирик иш берувчилар ҳам, кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳам мавжуд.
Мавзуга оид
11:58 / 17.10.2025
Ўзбекистонда ноҳақ бўшатилган 13 минг ходим ишга тикланди
20:04 / 25.08.2025
АҚШ меҳнат бозорида Буюк рецессия давридаги ҳолат кузатилмоқда
21:11 / 09.08.2025
Меҳнат ҳуқуқига оид фармон: нималар ўзгармоқда?
11:37 / 08.08.2025