21:59 / 26.07.2018
60251

Ҳайратланарли ва ваҳимали: Ернинг сурилиши видеоси намойиш қилинди

Интернетда Мўғулистонда ернинг сурилиши видеоси намойиш қилинди. Айтиш жоизки, воқеа бир ҳафта аввал юз берган. Ушбу видеони Buyan Chamzyryn тахаллусли фойдаланувчи Facebook’да жойлаштирган.

“Кеча (19 июль), соат 10:19да, Мўғулистон ер остида босим ва ҳароратнинг катта фарқи сабабли ер пўстлоғининг сурилишини бошдан кечирди. Ҳайратланарли. Одамзод бундай ҳодисани илк бор кўрмоқда”, деб изоҳ берган фойдаланувчи.

Видеода тупроқ-лой уюмларининг ер сирти бўйлаб катта судралувчи ҳашарот каби сурилаётганини кўриш мумкин. 

Top