Жаҳон | 00:23 / 26.07.2018
14146
2 дақиқада ўқилади

Янги Зеландия Австралиядан байроғини ўзгартиришни талаб қилди

Фото: Alamy Stock

Янги Зеландия бош вазири вазифасини бажарувчи Уинстон Петерс Австралиядан байроғини ўзгартиришни ва унга янги дизайн ўйлаб топишни талаб қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди. 

Петерс Австралияни Янги Зеландия байроғини “нусхалаш”да айблаган. Ўзининг кескин фикрлари билан ажралиб турувчи Петерс Австралиядан байроғи Янги Зеландияникига жуда ўхшашлиги сабабли уни ўзгартиришни талаб қилмоқда.

“Бизда узоқ йиллардан бери Австралия томонидан нусха кўчирилган байроқ мавжуд ва улар ўз байроқларини биз бундай дизайнни биринчи ўйлаб топганимиз сабабли ўзгартиришлари лозим”, деб айтган Петерс.

Сиёсатчининг фикрича, байроқ дизайни ўзгартирилиши Янги Зеландия байроғининг ўзига хослигини тиклашга ёрдам беради.

Янги Зеландия байроғи Австралияникидан 50 йилга каттароқ бўлиб, 1902 йилда, Австралия байроғи эса 1954 йилда қабул қилинган.

Тинч океанидаги икки қўшни давлат ўртасидаги муносабатларга Янги Зеландиянинг собиқ бош вазири Хасинда Ардерннинг кетишидан кейин совуқчилик тушган.

Мутахассисларнинг фикрича, икки давлат ўртасида ортиб бораётган кескинлик улар ўртасида мавжуд бўлган мустаҳкам муносабатларга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид