Жаҳон | 14:41 / 26.07.2018
4232
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Пекиндаги элчихонасида бомба портламаган. Пиротехника воситасида портлаш содир этган шахс қўлга олинди

Фото: Reuters

АҚШнинг Хитой пойтахти Пекин шаҳридаги элчихонасида портловчи қурилма ҳаракатга келтирилгани тасдиқланди.

Bloomberg агентлиги хабарига кўра, портловчи қурилмани ишга туширганликда гумонланиб Ички Мўғулистон автоном ҳудудида яшовчи 26 ёшли йигит қўлга олинган. У кичик жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса оқибатида бошқа жароҳатланувчилар йўқ.

Бундан аввалроқ, АҚШнинг Пекиндаги элчихонаси олдида портлаш содир бўлгани, ҳудуд полиция кучлари томонидан ўраб олингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид